21:53 / 24.09.2021
2 216

Баҳодир Аҳмедовнинг Эронга қарши ўйиндан кейинги фикрлари

Баҳодир Аҳмедовнинг Эронга қарши ўйиндан кейинги фикрлари
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон - Эрон учрашувидан кейин (8:9) термамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.
"Эрон терма жамоаси жуда кучли. Дунё бўйича 3-4-ўринларда юрадидан етакчи терма жамоалардан бири ҳисобланади. Орқа чизиқда қилган хатоларимиз ва ўз имкониятларимиздан фойдалана олмаганимиз туфайли мағлубиятга учрадик", – деди Баҳодир Аҳмедов.

- Умумий турнир ҳақидаги хулосаларингиз қандай?
- Йигитларимиз жуда яхши ўйин кўрсатишди, лекин бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсата олишарди. Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, йигитлардан кўнглим тўқ. Худо хоҳласа кейинчалик ҳам яхши ўйин кўрсатиб, савиямизни оширишга интиламиз.

- Жамоамиз ёш. Кейинги мусобақаларда яхши натижа кутсак бўладими?
- Албатта, кутсак бўлади. Ўз устимизда ишлашимиз лозим. Жамоамиз жуда яхши шаклланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Аҳмедовнинг Эронга қарши ўйиндан кейинги фикрлари