20:14 / 25.09.2021
1 831

АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Челси"ни таслим этди

АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Челси"ни таслим этди
Бироз олдин АПЛ 6-туридан ўрин олган "Челси" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.
Унда меҳмонлар Габи Жезуснинг 53-дақиқада урган голи эвазига ғалабага эришди. Шундан сўнг кўплаб кескин ҳужумларга қарамасдан учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, "кўклар" 3-ўринга тушиб кетди. "Шаҳарликлар" эса аксинча, очколари сонини 13 тага етказиб, рақибига етиб олди ва иккинчи ўриндан жой олмоқда.

Челси – Манчестер Сити 0:1
Гол:
0:1 – 53 Габриэл Жезус.
"Челси" – Менди, Джеймс (Тиаго Силва, 29), Аспиликуэта, Рюдигер, Кристенсен, Алонсо, Ковачич, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 76), Канте (Хавертц, 60), Лукаку, Вернер.
"Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне (Марез, 81), Бернарду Силва, Родри, Грилиш (Стерлинг, 87), Фоден (Фернандиньо, 87), Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Лапорт (65), Алонсо (77), Кристенсен (78), Рюдигер (84), Рубен Диаш (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Челси"ни таслим этди