
“Шериф” бош мураббийи Юрий Вернидуб УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иккинчи турида “Реал” устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабага муносабат билдирди.
- Биз шундай учрашувларда ўйнаш имконига эга бўлганимиздан бахтиёрман. Ҳиссиётларимизнинг чегараси йўқ. Барча йигитларга бугунги қаҳрамонликлари учун раҳмат айтаман. Бугунги учрашувда ҳимояланишимизга тўғри келишини билардик. Буни уддаладик ва қарши ҳужумчилардан унумли фойдаландик. Мен жамоа ва шогирдларим билан фахранаман.
Тўғри йўлдан кетяпмиз ва шундай давом этамиз. Плей-оффга чиқиш ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Ҳали бунга яраша ҳеч нарса қилмадик. Биз қадамба қадам олдинга интиляпмиз. Олдинда яна тўртта муҳим учрашув бор. Ҳал қилувчи учрашувлар бошлансин, ўшанда кейин босқич ҳақида гаплашамиз, - деди Юрий Вернидуб.
“D” гуруҳида “Шахтёр” ва “ “Реал”ни мағлуб этган “Шериф” биринчи ўринга кўтарилиб олди. Тирасполликлар 19 октябрга белгиланган учинчи турда Миланда “Интер” меҳмони бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар