
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
Жорий йилнинг 7 — 10 октябрь кунлари Москва шаҳридаги “Maxima stables” от спорти мажмуасида ушбу спорт турининг конкур йўналишидан ЕвроОсиё кубоги ўтказилди.
Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиб, шоҳсупадан жой олди.
Мусобақада ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов ўзининг “King Cornet L” лақабли отида турнирнинг мутлақ ғолибига айланди.
Умид Комилов эса “Nero Uno Rafael” лақабли тулпори билан кумуш медалга сазовор бўлди. Яна бир моҳир чавандозимиз Аъзам Толиббоев ҳам “Lady” лақабли отида совриндорлар сафидан жой олишига атиги бир баҳя қолди, у 4-ўрин билан чекланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар