12:46 / 12.10.2021
1 544

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушади

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушади
Хабарингиз бор, Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз айни кунларда Иорданияда машғулотлар олиб бормоқда.
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ушбу йиғин доирасида иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб Иордания терма жамоаси.

Иордания пойтахтидаги "Amman Internet Stadium"да бўладиган ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Учрашувни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг YouTube даги расмий каналида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Сречко Катанец шогирдлари йиғин доирасидаги дастлабки баҳсда Малайзия устидан йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт