13:15 / 14.10.2021
2 935

Шомуродовга атайин сариқ олгин дегандим, у эса...

Шомуродовга атайин сариқ олгин дегандим, у эса...
Айни пайтда Россия терма жамоасини бошқараётган Валерий Карпин “Ростов”да ишлаб юрган кезлари футболчиларга муҳим бўлмаган ўйинни ўтказиб юбориш учун сариқ карточка олишини буюрганини тан олди.

- Шомуродов ва Кариокага шунақа топшириқ берганман. Шомуродов сариқ олиш учун 10 дақиқа нима қилишини билмай югуриб юрди. Энг оддий усул, ҳакам ҳуштагини чалганда тўпни олдига туриб олиб, уни ўйинга киритишга ҳалақит қилиш. Судья аввал оғзаки тўпни қаршисидан қочиш кераклигини огоҳлантиради. Сен кетмайсан ва у сариқ карточка кўрсатади. Шунинг ўзи етарли.

Шомуродов эса рақибни ортидан қувиб, бир зарба билан уни ўлдириб қўяй деди. Ҳакам Элдорга тўғридан тўғри қизил кўрсатишига бир баҳя қолганди
, - деб эслайди Валерий Карпин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовга атайин сариқ олгин дегандим, у эса...