10:51 / 16.10.2021
1 757

Жиддий йўқотиш: Жаҳон чемпионати олдидан 4 нафар кубалик боксчилар сафдан чиқди

Жиддий йўқотиш: Жаҳон чемпионати олдидан 4 нафар кубалик боксчилар сафдан чиқди
Шу йилнинг 24 октябридан 6 ноябрига қадар Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Маълум бўлишича, Куба бокс терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак бўлган 4 нафар аъзоси – Билли Родригес (-48 кг), Дамиен Арсе (-51 кг), Йосбани Вейтия (-54 кг) ва Дэниер Перода (+92 кг) коронавирус аниқланган ва изоляцияга олинган.

Энди кубаликларнинг таркиби қуйидагича кўриниш олади:
-57 кг: Освел Кабальеро
-60 кг: Лазаро Альварес
-63.5 кг: Энди Круз
-67 кг: Кевин Браун
-71 кг: Рониэль Иглесиас
-75 кг: Йоэнлис Фелисиано Эрнандес
-86 кг: Херих Руис
-92 кг: Хулио Сезар Ла Крус

Қайд этиш лозим, Куба терма жамоаси ЖЧга тайргарликни Ўзбекистонда, Янгиобод спорт базасида олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси барча 13 та вазн тоифасидаги боксчилар билан қатнашади. Таркибга Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ҳам қайтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жиддий йўқотиш: Жаҳон чемпионати олдидан 4 нафар кубалик боксчилар сафдан чиқди