00:08 / 26.10.2021
2 485

Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ—2021 даги илк ғалабани тақдим этди

Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ—2021 даги илк ғалабани тақдим этди
Бокс бўйича Сербиянинг Белград шаҳрида ЖЧ—2021 баҳсларига 25 октябрь, душанба куни старт берилди.
Ўзбекистон терма жамоаси номидан 1-кунги жангларда фақат бир боксчи иштирок этди.

-67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/32 финал доирасида ирландиялик Брендон Маккиверга қарши рингга кўтарилди. Мўйдинхўжаев учала раундда ҳам фаол ҳаракат қилиб, ғалабани ўз томонига оғдира олди. Ҳакамлар жанг якунига кўра Асадхўжанинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди.

Шу тариқа Асадхўжа Мўйдинхўжаев ирландиялик рақибидан устун келган ҳолда 1/16 финалга йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақага янгиланган таркибда йўл олган. 13 та вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар орасидан Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзахалилов ҳамда Шаҳрам Ғиёсов каби тажрибали боксчилар ҳам ўрин олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ—2021 даги илк ғалабани тақдим этди