08:58 / 27.10.2021
1 511

Собиқ жаҳон чемпиони Дўсматов - Бибосинов жанги ҳақида: «Сезиларли фарқ бор»

Собиқ жаҳон чемпиони Дўсматов - Бибосинов жанги ҳақида: «Сезиларли фарқ бор»
Таниқли қозоғистонлик профессионал боксчи, енгил вазн тоифасида собиқ IBA чемпиони Марат Мазимбаев Белградда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Сакен Бибосинов ҳамда Рио Олимпиадаси ғолиби Хасанбой Дўсматов тўқнашуви ҳақида фикр билдирди.

- Дўсматов, албатта, яхши боксчи, Олимпия ўйинлари чемпиони, аммо -48 кг вазнда ва бу жанг -51 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади. Бибосинов баландроқ, қўллари узунроқ. У ғалаба қозониши мумкин, имконияти бор.

- Рақиблардан қайси бири кўпроқ имкониятга эга?
- Бу бокс, бу ерда доим 50/50. Лекин Дўсматов 2016 йилда Олимпиада чемпиони бўлди ва яна -48 кг. Ва энди бу -51 кг, бошқа вазн. Фарқи сезилади. Бу вазнда Сакен яхши жисмоний хусусиятларга эга.

Амалда ҳам шундай бўлди. Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов Токио Олимпиадаси совриндори Сакен Бибосиновга қарши рингга кўтарилди ва афсуски ҳакамларнинг тушунарсиз қарорлари сабабли ҳамюртимиз мағлуб бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Собиқ жаҳон чемпиони Дўсматов - Бибосинов жанги ҳақида: «Сезиларли фарқ бор»