1 428
Саиджамшид Жаъфаров озарбайжонлик боксчини енгиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Белград шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 1 ноябрь кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
-75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жаъфаров озарбайжонлик Миршариф Казимзадега қарши рингга кўтарилди. Жаъфаров учала раундда ҳам рақибига имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жаъфаров эндиликда чорак финал доирасида 2 ноябрь куни таиландлик Верапон Жонгжоҳога қарши рингга кўтарилади.
Жаъфаров аввалги жангларда словакиялик Лукас Фернэтса ва япониялик Юито Мариваки устидан ғалаба қозониб, 1/8 финалга чиққан эди.
1 ноябрь куни яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади.
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов — Чу Ен Лаи (Хитой Тайпейи) – 23:10 дан кейин;
-80 кг: Одилжон Аслонов — Робби Гонсалес (АҚШ) – 00:30 дан сўнг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди