Кеча енгил вазн тоифасида WBА ва IBF йўналишлари чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) ва рақиб чилилик Хосе Веласкес (29-6-2, 19 КО) 19 ноябрь куни бўлиб ўтадиган жанг олдидан якуний матбуот анжуманида қатнашди ва бўлажак тўқнашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
Муроджон Аҳмадалиев: «Жанг коронавирус билан касалланганим сабабли қолдирилганига ва Ронни Риоснинг вирус юқтириб олганлиги сабабли рақиб алмаштирилганига қарамай, мен бу жангга тайёрман. Тўқнашув бўлиб ўтаётганидан жуда хурсандман. Рақибим анча кучли, мен уни ҳурмат қиламан. Мен яхши ва ажойиб жанг кўрсатаман, камарларимни ўзимда сақлаб қоламан, шунингдек, ушбу вазндаги барча камарларни бирлаштиришга тайёрман».
Хосе Веласкес: «Мен бу жангга жуда қаттиқ тайёргарлик кўрганман, бу имкониятни 20 йил кутдим ва жанг куни буни намойиш этаман. Ҳа, Аҳмадалиев зўр боксчи, лекин у мендек кучли ва ғалабага чанқоқ боксчини ҳали учратмаган». «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди