CAFA U-15 турнирининг биринчи тур учрашувлари олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров ҳам иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.
Турнир ҳақидаги фикрларингиз қандай?
— Биринчи галда мен турнир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтмоқчиман. Чунки ушбу мусобақа ҳаммамиз учун кейинги йирик турнирлар учун тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради. Жамоамизнинг тайёргарлигига келсак, бизда — Янги Ўзбекистонда болаларга, ёшларга эътибор ҳар галгидан кучайган. Айниқса, футболга қизиқадиган ўсмирларга ёндашув ҳам янги даражага кўтарилмоқда. Ўйлашимча, қолган жамоаларда ҳам худди шундай ривожланиш жараёни кетмоқда. Умуман олганда, мана шу турнир барча учун ҳар томонлама фойдали бўлади.
Мусобақа учун олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?
— Олдимизга қўйилган вазифалар ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи галда ёшларимизнинг имкониятларини кўриб, чамалаб олишимиз керак. Мақсадимиз уларнинг расмий учрашувлардаги ҳаракатларини таҳлил қилиш ҳамда улардан нима кутаётганимизни уқтириш ва тушунтиришдан иборат.
Қайси жамоани ўзингиз учун яққол рақиб сифатида кўрсатган бўлардингиз?
— Ҳозирда қайсидир жамоани ўзимиз учун асосий рақиб сифатида кўрсата олмайман, чунки, ўзингиз ҳам биласиз, Covid-19 сабабли ҳамма жамоалар ўз даражасини кўрсата олмаяпти. Мусобақалар масаласида танаффус ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Шу сабабли, айнан қайсидир жамоани мана шу бизнинг ҳақиқий рақибимиз, деб айта олмайман. Ҳаммада куч бор, ўйлашимча, турнирда тўртала жамоа ҳам ўз сўзини айта олади. Барча жамоаларга омад тилайман. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди