12:18 / 26.11.2021
2 515

Яхшибоев жамоаси Европа майдонларида қанча даромад қилди?

Яхшибоев жамоаси Европа майдонларида қанча даромад қилди?
Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этаётган “Шериф” жамоаси турнирнинг плей-офф қисмига чиқа олмаган бўлса-да, “кўҳна қитъа”нинг иккинчи мусобақаси – Европа лигасининг ўтиш турнирида қатнашади.

УЕФА қоидасига кўра, Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида учинчи ўринни эгаллаган жамоалар Европа лигаси гуруҳларида иккинчи ўрин соҳиби бўлган клублар билан нимчорак финалга чиқиш учун уй-сафар тизимида ўзаро куч синашади.

“Шериф” ўз гуруҳида муддатидан олдин учинчи ўринни нақд қилди ва Европа лигасига йўлланма билан бирга 500 минг еврога ҳам эга бўлди. Шу тариқа, Тирасполь клубининг жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигасидан топган даромади 22,87 миллион еврони ташкил қилди.

Энди “Шериф” гуруҳдаги сўнгги учрашувни сафарда “Шахтёр”га қарши ўтказади. Ушбу баҳс ғолиби яна 2,8 миллион еврони қўлга киритади. Дуранг қайд этилса, жамоалар 930 минг евродан қўшимча пул олади.

Жасур Яхшибоев жамоаси Европа лигаси плей-оффидаги рақибини 13 декабрга белгиланган қуръа маросимида билиб олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Яхшибоев жамоаси Европа майдонларида қанча даромад қилди?