Исроил Мадримовнинг жанги Тошкентда ўтказилиши тасдиқланди

Исроил Мадримовнинг жанги Тошкентда ўтказилиши тасдиқланди
Фото: Matchroom
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифаси (-69,8 кг) ҳаракат қиладиган Исроил Мадримов (7-0, 5 КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкентда ўтказади.

17 декабрь куни ўтказиладиган жангда Мадримов франциялик Мишел Сорога (35-2-1, 24 КО) қарши рингга кўтарилади. Мадримов—Соро жанг ғолиби WBA Super камари учун мажбурий даъвогарга айланади. WBA Super камари айни дамда Жермелл Чарлога (34-1-1, 18 КО) тегишли ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур бокс оқшомида Исроил Мадримовдан ташқари, ўзбекистонлик боксчилардан Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўстматовнинг ҳам рақиби маълум бўлди. Унга кўра, Ғиёсов Кристиан Рафаэл Кориа (29-8-2, 13 КО) билан жанг қилса, Ҳасанбой Ҳосе Ривасга (18-12-4, 10 КО) қарши рингга кўтарилади.

Бундан ташқари, бу бокс оқшомида Элнур Абдураимов, Бектемир Мелиқўзиев ва Дилшодбек Рўзметовлар ҳам қатнашади. Маълумотларга кўра, Мелиқўзиевга россиялик боксчи Сергеи Экимов рақиблик қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар