00:42 / 05.12.2021
2 542

"Рома" ўз майдонида "Интер"га йирик ҳисобда ютқазди, Шомуродов тўлиқ ўйнади

"Рома" ўз майдонида "Интер"га йирик ҳисобда ютқазди, Шомуродов тўлиқ ўйнади
А Серияда 16-турнинг марказий ўйини бўлиб ўтди. Унда "Рома" "Интер"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Нерадзуррилар" сафида Чалханоглу, Жеко ва Дюмфрис гол урган бўлса, "бўрилар" бунга жавоб қайтара олмади.

Бугунги ғалабадан кейин "Интер" очколарини 37 тага етказган ҳолда, Италия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. 25 очкоси ўзгармай қолган Моуриньо шогирдлари 5-поғонани банд этган.

Рома – Интер 0:3
Гол
: 0:1 – 15 Чалханоглу, 0:2 – 24 Жеко, 0:3 – 39 Думфрис.
Рома – Руй Патрисиу, Рожер, Смоллинг, Манчини, Кумбула (Бове, 61), Винья, Мхитарян, Верету (Вольпато, 90), Кристанте, Заньоло, Шомуродов.
Интер – Ханданович, Думфрис, Д`Амброзио, Шкриньяр, Бастони (Димарко, 76), Перишич, Брозович, Чалханоглу (Сенси, 83), Барелла (Видаль, 59), Корреа (Санчес, 59), Жеко (Весино, 76).
Огоҳлантиришлар: Рожер (37), Барелла (47), Манчини (63), Заньоло (75).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Рома" ўз майдонида "Интер"га йирик ҳисобда ютқазди, Шомуродов тўлиқ ўйнади