“Рома” ҳимоячиси Рик Карсдорп жамоани Жозе Моуриньо қабул қилиб олгани унинг футболга бўлган муносабатини ўзгартирганини тан олди.
- Моуриньо мени яхши футболчи бўлишимга ҳисса қўшяпти. Авваллари мен ичкилик ичиш ва кўчада беҳуда вақт ўтказишни хуш кўрардим. Ҳозир буларнинг барчасига чек қўйдим. Мен аслида “Рома”га жиддий лойиҳаларда қатнашиш учун келганман, лекин анча вақт ҳеч нарсага эриша олмай юрдим.
Жароҳатим туфайли узоқ вақт давомида ўзимни кўрсата олмадим. Одамлар мендан бу даражани ушлаб тура олишим ва яна юқори спорт формасига чиқишим ҳақида сўрай бошлашди. Нидерландияга ижарага жўнатилганимдан кейин муваффақиятга эришишни қасд қилиб ортга қайтдим. Бу фойда берди ва мен Моуриньо бошқараётган “Рома”нинг асосий таркибига кирдим, - деди Рик Карсдорп.
Рик Карсдорп жорий мавсумда римликлар сафида барча турнирларда 24 маротаба майдонга тушди ва жамоадошларига бешта голли пас берди. Нидерландиялик футболчи 2017 йилда “Фейеноорд”дан 16 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди