Фото: Christopher Furlong / ХОҚ
Ўзбекистонда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Миллий олимпиадани ўтказиш чора-тадбирлари амалга оширилади. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Қайд этилишича, Миллий олимпиада спорт ўйинларини ўтказиш дастури ишлаб чиқилади. Спорт ўйинлари ўтказиладиган спорт объектлари инфратузилмаси яхшиланади ва зарур спорт инвентарлари билан жиҳозланади.
Миллий олимпиада ўйинларини юқори даражада ташкил этиш ва ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш чоралари кўрилади. Миллий олимпиада ўйинларига тайёргарлик ишлари боришини ОАВ орқали, шу жумладан интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилиши ташкил этилади.
Шунингдек, спорт таълим муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифат таркибини ошириш мўлжалланган.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларига қабул кўрсаткичларини ошириш ҳисобига фаолият юритаётган олий маълумотли тренерларнинг амалдаги 54 фоиз улуши 2022 йилда 62 фоизга оширилади. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиаллари битирувчилари спорт таълими муассасаларига жалб этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди