
“Ювентус” мураббийлар штаби аъзоси Марко Ландуччи “Рома” устидан қозонилган иродали (4:3) ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди.
У дисквалификация туфайли ўйинда қатнаша олмаган Массимилиано Аллегрининг вазифасини бажарди.
“Характер кўрсатдик. Бугун умримнинг 5-6 йилини йўқотдим. Ўйин бошини ёмон ўтказдик, ҳаракатларимизда ишончсизлик бор эди. Режамиз ҳужумда тажовузкор ўйнаш эди, аммо стандартлардан голлар ўтказиб юбордик. Кейин эса 2-таймда ўзгаришлар қилдик ва рақиб тўпга эгалик қилганда қийинчиликлар бартараф этилди. Римликларнинг иккинчи голи юзага келган эпизодда яна рақибга тўпни совға қилганимиздан хурсанд эмасман. Бу тез-тез юз бермоқда, буни тасодифга йўйиб бўлмайди”, дейди Аллегрининг ассистенти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар