“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўтган турда “Ювентус”дан учралган аламли мағлубиятда Элдор Шомуродовни айлаган эди. Ўганда 3:1 ҳисобида олдинда бораётган римликлар 70-дақиқада Элдор ўйинга қўшилганидан кейин кетма-кет учта тўп ўтказганди. Шомуродовнинг ҳимояланишдаги хатоси жамоага қимматга тушганди.
Шунингдек, Моуриньо жамоа жуда бўш ўйинчилар борлигини, мураккаб пайтда характер кўрсатиш кераклигини таъкидлаб, бошқа шогирдларини ҳам кескин танқид қилган. Энди португалиялик мутахассис ўша танқидига изоҳ берди.
- Ўйинчилар танқидни тўғри қабул қилди. Булар менинг тажрибамга ва бажараётган ишларимиз келажагига ишонадиган одамлар. Суҳбатлашаётганимда ижобий томонни кўзлаётганларини кўриб тураман.
Мен футболчиларга ҳам матбуотга айтган гапларимни айтаман. Фақат айрим деталларга чуқурроқ тўхталаман. Футболчилар ривожланишни хоҳлайди. Улар хафа бўлавермайди ва танқидни кўтаради. Шунинг учун ҳам мен улар билан ишлашдан бахтиёрман, - деди Жозе Моуриньо.
Учинчи трансфер керак эмас!
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо январда олинган икки футболчи билан кифояланишини ва бошқа трансферга эҳтиёж сезмаётганини маълум қилди.
- Биз икки ярим ҳимоячи – Сержиу Оливейра ва Эйнсли Мэйтленд-Найлсни олганимиздан жуда мамнунман. Қишда бошқа футболчи олмаймиз ва шунинг учун учинчи трансферни кутманглар. Бу икки ўйинчи юқори ўринлар учун курашда майдон марказидаги мувозанатни ушлаб қолишга ёрдам беради.
Бу трансфер ойнасидаги ишларимиз тугади. Икки ярим ҳимоячини олишда бизни қўллаб-қувватлаган раҳбариятга миннатдорлик билдираман, - деди Жозе Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал”га тегишли бўлган Эйнсли Мэйтленд Найлс мавсум охирига қадар “Рома”да тўп тепади. Спорт директори Тьягу Пинто “канонирлар”ни ижара шартномасига бу ўйинчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини қўшишга кўндира олмаган. Шу боис, Мэйтленд-Найлс мавсум якунланиши билан Англия премьер-лигасига қайтиб кетади.
Бу ўйинчи жорий мавсумда Англия премьер-лигасида саккизта учрашувда иштирок этиб, ўзини кўрсата олмаган.
Сержиу Оливейра бўйича вазият римликлар хоҳлагандек кўриниш олди. Тажрибали ярим ҳимоячи мавсум охиригача ижарада ўйнайди. Ёзда “Рома” уни сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун улар “Порту”га 15 миллион евро атрофида маблағ ўтказиб бериши керак бўлади.
Ўйинчининг ўзи ҳам фаолиятини “Рома”да давом эттиришни истамоқда.
Сержиу Оливейра жорий мавсумда барча турнирларда 24 учрашувда майдонга тушиб, бешта гол ва битта голли пас муаллифи бўлди.
Йигитлар, тезроқ кетганингиз маъқул!
“Рома” икки нафар футболчи билан хайрлашишни истамоқда. Римликлар жорий мавсумда бирорта ўйинда иштирок этмаган ҳимоячи Давиде Сантон билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишга уриняпти.
31 ёшли ҳимоячининг амалдаги битими ёзда якунланади. Томонлар ҳозир компенсация миқдори бўйича музокарага киришган.
Давиде Сантон ўз даврида “Чезена”, “Ньюкасл”, “Интер” каби жамоаларда ҳам ўйнаган. У “Рома”га 2017 йилда “Интер”дан олиб келинган. Шундан бери римликлар таркибида А Серияда 41 та учрашувда иштирок этди.
Кетиши керак бўлган иккинчи ўйинчи Федерико Фасиодир. Клуб мутасаддилари аргентиналик легионерни олишни “Салернитана” ва “Сампдория”га таклиф қилмоқда.
Бироқ, Фасионинг ўзи шартномаси якунлангунича “Рома”да қолмоқчи. Унинг римликлар билан ҳамкорлиги ёзда тугайди.
34 ёшли ҳимоячи Европага келганидан кейин “Севилья” ва “Тоттенхэм”да ўйнаган. “Рома”га 2017 йили ўтган ва жамоанинг асосий ўйинчиларидан бўлган. Шу пайтга қадар А Серияда 127 та учрашув қатнашиб, ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди