Бу йил Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталар нархлари эълон қилинди. Бу ҳақда ФИФА хабар берди.
Сотувларнинг биринчи босқичи 8 февралгача давом этади. Бу вақт оралиғида футбол мухлислари ФИФА расмий сайти орқали чипталарни харид қилишга ариза беришлари мумкин. Фақат бунда жой номаълумлигича қолади. Агар аризалар сони керакли миқдорда ошиб кетса, чипталар қуръа орқали аниқланади.
Гуруҳ босқичи ўйинлари чипта нархлари: маҳаллий аҳоли учун 40 қатар риёли (11 доллар), хорижликлар учун 250-800 риёлгача (69-220 долларгача). Финал ўйини чипталари маҳаллий аҳолига 750 риёл (206 доллар), чет элликларга 2200-5850 риёл (604-1,6 минг доллар)гача сотилади.
Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йил 21 ноябрдан 18 декабргача ўтказилиши режалаштирилган. Бу араб мамлакатларида бўлиб ўтадиган илк мундиал ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?