07:56 / 23.01.2022
1 018

Сречко Катанец коронавирусдан соғайиб, Дубайга етиб келди

Сречко Катанец коронавирусдан соғайиб, Дубайга етиб келди
Фото: ЎФА матбуот хизмати
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец бош мураббийи Сречко Катанец коронавирусдан соғайиб, Дубай шаҳрига етиб келди, деб ёзмоқда ЎФА матбуот хизмати.

Қайд этилишича, словениялик мутахассис 22 январь куни карантин ўтаб бўлиб, терма жамоа йиғинига қўшилган. 12 январь куни Катанецнинг вирусга чалингани ва терма жамоа йиғинига кела олмаётгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, дарвозабон Умиджон Эргашев қайта топширилган манфий тестдан сўнг машғулотларга киришган.

Навбатдаги ПЗР-тестлар топширган делегация аъзоларидан фақат Одилжон Ҳамробековда мусбат натижа чиққан. Ҳамробеков карантинга олинган ва унда касаллик симптомлари кузатилмаяпти.

Аввалроқ терма жамоанинг БАА йиғини доирасида 23 январь куни БААнинг «Ал-Ваҳда»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши маълум қилинганди. Шунингдек, йиғин доирасида 1 февраль куни Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2021 йилнинг сентябрь ойида Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Октябрь ойидаги ўртоқлик учрашувларида Малайзия (5:1) устидан ғалаба қозониб, Иорданияга қарши ўйинда (0:3) енгилди. Ноябрь ойида эса Грузияга кичик ҳисобда (0:1) мағлуб бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец коронавирусдан соғайиб, Дубайга етиб келди