
Сайтимиз орқали Суперлига клубларининг Антальядаги йиғинларин ёритиб бермоқдамиз. Никола Лазаревич мураббийлик қилаётган "Қизилқум"нинг бугунги машғулотидан жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг фикрларини тингладик.
"Мавсум бошланишига кўп ҳам қолмади. Яқинда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Шу боис тезроқ оптимал формага кириб олишимиз керак, дея оламан. Бу ерда шуниси қулайки, ўртоқлик учрашувлари учун рақиблар топиш осон. Буёғига ҳеч қанча вақт қолмади.
Истаймизми ёки йўқми, бош мураббий Никола Лазаревичнинг европалик эканлиги машғулотларидан билинмоқда. Кўрсатмаларида бу яққол сезиляпти. Ўйлайманки, кўзлаган мақсадимизга эришамиз.
"Қизилқум" - катта лойиҳа. Клуб олдига улкан вазифалар қўйилган. Мана шу омил жамоада қолишимда асосий рол ўйнади. "Қизилқум"ни Ўрта Осиёдаги энг яхши жамоага айлантиришмоқчи", - дейди ҳимоячи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар