
Қатар Aмири кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган ”Ал Араби” - ”Ал-Сайлия” учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар ишончли 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиндаги икки гол Уолтер Буалья (32-дақиқа) ва Достонбек Ҳамдамов (63-дақиқа) номига қайд этилди.
Мазкур натижадан сўнг ”Ал-Сайлия” 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритди. ”Ал Араби” клуби эса мусобақа билан хайрлашди.