11:14 / 02.03.2022
1 465

Сречко Катанец: "Илтимос қиламан..."

Сречко Катанец: "Илтимос қиламан..."
ЎФАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳам қатнашди. Словениялик мутахассис дастлаб қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Жамоаларга паст баҳо бериш, яхши ёки ёмонга ажратишни ёмон кўраман. Мен ўз вақтида футболчи бўлганман. Ҳозир мураббийман. Саралаш ўйинларида кучсиз терма жамоалар билан дуранг ўйнаганман. Масалан Фарьер оролларига қарши ўйинда 2:2 натижаси қайд этилган. Албатта биз яхшимиз. Лекин рақибларни ҳурмат қилишимиз керак. Илтимос қиламан ОАВ бунда эҳтиёт бўлиши керак. Уларда мотивация йўқолиб қолади. Футболда ўйин 0:0 ҳисобидан бошланади. Кўпроқ концентрацияга амал қилишимиз зарур. Кучли жамоалар билан беллашувларда ортиқча мотивация керак бўлмайди. Мен ўз ишимни, футболчилар ўз ишларини қилади. Лекин бундай ўйинларда бўшашиш ёмон оқибатларга олиб келади", - дейди Катанец.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт