
Кеча Қатар Юлдузлар лигасининг 21-турида ҳамюртимиз Достон Ҳамдамов тўп суратёган “Ал-Сайлия” клуби ўз майдонида “Ал-Аҳли”ни қабул қилди.
Мазкур ўйинда легионеримиз - Ҳамдамов Қатар чемпионатидаги дастлабки гол муаллифи бўлганидан хабардорсиз. Жанговар учрашув эса 2:2 ҳисобида якунланганди. Достон Ҳамдамов мазкур учрашувдан кейинги ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Биз ўйинни яхши ва кўтаринки руҳда бошладик. Чунки жамоамизга ҳозир ҳар бир учрашувда очко сув ва ҳаводек жуда зарур. Урган голимга келсак, ҳар бир футболчи жамоаси учун ёрдам беришга ҳаракат қилади. Мен ўз жамоамга ғалабалар олиб келсам, бундан жуда хурсанд бўламан”, - деди Ҳамдамов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар