14:30 / 10.03.2022
1 140

ПСЖ спорт директори: "Танаффусда ҳам ПСЖ кейинги босқичга чиқишига ва ЕЧЛда зафар қучишига ишонганди"

ПСЖ спорт директори: "Танаффусда ҳам ПСЖ кейинги босқичга чиқишига ва ЕЧЛда зафар қучишига ишонганди"
ПСЖ спорт директори Леонардо жамоанинг Чемпионлар Лигасини 1/8 финал босқичидаёқ тарк этишига изоҳ берди.
"Бу биз учун оғир зарба. Ўтказиб юборилган биринчи гол кўп нарсани ўзгартириб юборди. Биз ўзимизни йўқотиб қўйдик, "Реал" эса буни сезиб қолди. Айнан шу палла ҳал қилувчи эди.

Ўз хатоларимизни ва қийин вазиятларда қандай ҳаракат қилишни билмаганимизни тан олишимиз зарур. Биз мағлуб бўлдик ва барчасини таҳлил қилиш керак. Иложи борича тезроқ муаммоларни бартараф этиш йўлларини топиш талаб қилинади.

Танаффус вақтида ҳам биз кейинги босқичга чиқишимизга ва мусобақа ғалаба қозона оладиган таркибга эга эканлигимизга ишончимиз комил эди. Бироқ ҳаммаси бу каби якунланса, қаерда хатога йўл қўйилганини тушуниш зарур. Бунга эса вақт талаб этилади
", – деди Леонардо.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ спорт директори: "Танаффусда ҳам ПСЖ кейинги босқичга чиқишига ва ЕЧЛда зафар қучишига ишонганди"