07:30 / 18.03.2022
1 095

Предраг Роган: "Доимгидек вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз"

Предраг Роган: "Доимгидек вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз"
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Динамо" – "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Предраг Роган фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қизилқум" ва "Динамо" футболчиларини яхши ўйин билан табриклайман. Доимгидек биринчи бўлимда жуда яхши вазиятларга эга бўлдик. Аввалги турларга қараганда шогирдларимнинг ўйини кучайди. Ғалаба қозонишни истагандик. Аммо бу – футбол. Рақиб сафида сифатли ўйинчилар борлигини билардик. Тажрибали ижрочиларга қарши ўйнаш осон бўлмади. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим", – дейди Роган.

- Суперлигада гол урмаган фақат "Динамо" қолди. Тўпнинг дарвозага киришида омад етишмаяптими ёки яна бошқа омиллар ҳам борми?
- Омаддан ташқари сифат ҳам муҳим. Масалан, "Пахтакор", "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда ёки мана бугун қулай вазиятларни кўкка совурдик. Шунга қарамай, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Мен бундай ишқибозларни кўрмаганман. Ҳаттоки машғулотларимизни эътиборсиз қолдиришмади. Ишлашда давом этишимиз керак.

- Шоҳмалик Комиловнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
- Унда жароҳат бор. Ўйлайманки, оралиқдаги танаффусда у тикланишга улгуради. "Бунёдкор"га қарши баҳсгача майдонга тушишга тайёр бўлса керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Предраг Роган: "Доимгидек вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз"