20:15 / 26.03.2022
2 430

"Мен кўрган бу терма жамоа Ўзбекистон тарихидаги энг кучсизи!"

"Мен кўрган бу терма жамоа Ўзбекистон тарихидаги энг кучсизи!"
Айни кунларда Наманганда “Navruz Cup” турнири ўтказилмоқда. Халқаро мусобақада Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Уганда ҳамда мезбон Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирок этмоқда. Беллашувлар иккита ярим финал, 3-ўрин учун баҳс ва финалдан иборат.

Дастлаб Уганда қўшни Тожикистонга қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 билан якунлангач, пенальтилар сериясида Африка жамоаси 5:4 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса Қирғиз Республикасини 3:1 ҳисобида таслим этди.

Шу тариқа, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси 3-ўрин учун беллашувда қатнашади. Сречко Катанец шогирдлари финалда Угандани синовдан ўткаади. Икки беллашув ҳам 29 март куни ўтказилади.

Учрашувни кўпчилик кўрди. Чунки терма жамоамизнинг юртимиздаги ўйинларини мухлислар соғинганди. Анча вақт Сречко Катанец шогирдлари Ўзбекистонда ўйнамади. Терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралашларида қолиб кетса ҳам мухлис бўлиб кейинги учрашувни кутаверамиз. Чунки бу миллий терма жамоада!

Аммо охирги пайт терма жамоамизнинг натижалари пасайиб кетганидан ташқари футболчиларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилиб бўлмаяпти. Уларнинг кўзида иштиёқ кўринмаяпти. Тўғри, футболчиларга мотивация берадиган ЖЧ саралаш баҳслари йўқ. Бироқ Ўзбекистон терма жамоаси либосини кийгандан сўнг уни оқлаш лозим. Рақиб ким эканлиги ва ўйин қандай мақомдалигидан қатъий назар!

Қирғиз Республикасига қарши беллашувнинг биринчи 45 дақиқалиги дилларни хира қилди. Наҳотки шу бизнинг терма жамоа бўлса, деб ўйлаб қолганлар етарлича топилади. Футболчиларни рухлантира оладиган нарса йўқдек. Улар ҳам 90 дақиқани ўтказиб олсаю, бошқа ишларини қилса. Бу билан терма жамоамиз Осиё Кубогининг дастлабки саралашидан ҳам ўта олмай қолади. Бирдамлик кўринмаяпти. 10-11 йил олдинги натижамиз билан ҳалигача овуниб юрипмиз. Бошқалар авлодлар алмашинувини ҳам кўрмагандек бошидан ўтказяпти. Биздачи? Бизда фақатгина ном қолди холос.

Бир пайтлар кўрдим демай ўтиб кетадиган рақибларимизнинг мураббийлари бугун шогирдларига Ўзбекистонни ютсак бўлади, деб кўрсатма беряпти. Ўртоқлик турниридаги рақибни енгиб, катта соврин ютгандек нишонлаяпмиз…

Энди мураббий терма жамоага чақираётган футболчи билан алоҳида гаплашиб оладиган вақт келди. Йўқотганларимиз жуда кўп, саноғи йўқ. Бундан буёғига мағлубиятлар бунданда кескин қабул қилинаверади. Мухлисларнинг терма жамоадан талаб қиладигани ва кутадиганлари кўпаяди. Шунинг учун Сречко Катанец терма жамоа футболчилари билан жиддий тарзда гаплашиб олиши керак. Терма жамоада борини бериб ўйнаш керак, ёки ўрнини бўшатиши лозим. Бошқа йўли қолмади. Таркибдаги номларни кўрса кўз қувнайди, бироқ жамоа кучсиз.

Кимга қанақа билмадим, лекин мен кўрган бу терма жамоа Ўзбекистон тарихидаги энг кучсизи!

Бекзод Исаев

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Мен кўрган бу терма жамоа Ўзбекистон тарихидаги энг кучсизи!"