22:03 / 29.03.2022
1 263

Сречко Катанец Уганда устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?

Сречко Катанец Уганда устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?
"Navruz Cup" халқаро турнирининг финал баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси Уганда терма жамоаси устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец иштирок этди ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мени фикримча бугун жудаям яхши ўйин ўтказдик, 4 та гол урдик. Учрашув мухлисларга ҳам жуда ёқди деб ўйлайман, чунки улар 6 та гол кўришди. Футболчиларни ва барчани ушбу ғалаба билан табриклайман. Айниқса биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик. Бугун биз ғалабага муносиб эдик. Аммо рақиб Уганда терма жамоаси ҳам оддий терма жамоа эмас эди, буни кўрдингиз.

Танаффус пайтида мен футболчилардан иккинчи бўлимда ҳам фаолликни пасайтирмасликни ва юқори темпда давом этиш кераклигини айтдим. Бироқ жисмоний тарафдан бизда бироз пасайиш юзага келди ва рақиб баъзи вазиятларда бунинг учун бизни жазолади.

Бугун ажойиб ўртоқлик учрашуви бўлди. Бу ўйинда мен жуда кўп ўйинчиларни синаб кўрдим. Бу жуда муҳим эди.

- Терма жамоамизнинг энг заиф чизиғи бу ҳимоя чизиғига ўхшаяпти. Бу борада қандай фикрдасиз?
- Фикрингизга 100% қўшилмайман. Ҳимоя чизиғимиз жойида. Тўғри, голлар ўтказиб юбордик, лекин бу голлар бошқа сабабларга кўра содир бўлди,
ҳимоядаги хатолар туфайли эмас.

- Бугун терма жамоа Қирғиз Республикаси билан ўйинга қараганда Уганда билан яхшироқ ўйнади, бу нима билан боғлиқ?
- Бу ерда аниқ бир фикр билдира олмайман. Чунки Қирғиз Республикасига қарши ҳам яхши ўйнадик. Тўғри, биринчи бўлимда гол ура олмадик ва гол ўтказиб юбордик. Лекин бу футболда нормал ҳолат. Бундай вазиятлар учраб туради. Бугун биринчи бўлим анча шиддатли кечди, кўпроқ пас ўйнадик, иккинчи бўлимда эса жуда кўп вазиятлар яратдик. Биринчи бўлимда муаммолар бўлгани сабаби, рақиб ҳимояга ётиб олди. Авваллари футбол бундай ўйналмасди, кучсиз жамоалар ҳам ҳужумга ўтарди. Ҳимояга ётиб олиш уят ҳисобланарди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец Уганда устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?