
"Navruz Cup" халқаро турнирининг финал баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси Уганда терма жамоаси устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Уганда МТЖ бош мураббийи Милутин Средоевич иштирок этди ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Дастлаб 46 миллионлик Угандага юқори даражадаги шароитлар ва меҳмондўстлик учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Албатта мусобақа жуда ҳам юқори даражада ташкил этилди ва бу ёш таркибга эга терма жамоамизни ҳар томонлама синовдан ўтказиб олиш учун яхши имконият бўлди. Аввал айтганимдек, таркибдаги айрим футболчилар 20 ёшгача бўлган Африка Миллатлар кубогида иштирок этган ва Намангандаги ушбу мусобақа уларнинг тажрибасини янада ошишига хизмат қилди. Бундан ташқари, ушбу турнир орқали миллий чемпионатда тўп сурадиган футболчиларда ҳам терма жамоада ўйнашга имконият пайдо бўлди.
Ўзимизни синаб олиш учун кучли терма жамоаларга қарши ўйинлар ўтказишимиз лозим эди ва бу борада Ўзбекистон биз хоҳлаган, биз кутган танлов бўлди. Бу ўйинларда жуда ҳам кўп тажриба орттирдик. Футболда шундай гап бор: Ё ғалаба қозонасан, ё тажриба орттирасан. Биз ғалаба ҳам қозондик, тажриба ҳам тўпладик.
Ушбу ўйинлар биз учун жуда ҳам муҳим бўлди, чунки июнда бўладиган Африка Миллатлар кубогига саралаш баҳсларида қайси футболчилар асосий таркибдан ўрин олиши бўйича ҳам фикрларга эга бўлиб олдим.
Машариповга келадиган бўлсам, футболчиларимиз хато қилди ва у шунчаки бундан унумли фойдаланди. Шомуродов ҳам ҳимоячиларимизга анча бош оғриғи бўлди.
- Жамоанинг келажакдаги режалари ҳақида гапириб берсангиз.
- Марказий Осиёда ҳужумкор, яхши жамоалар бор. Агар уларнинг ўйин услубини Африка қитъаси жамоаларига таққослаш керак бўлса, уларни кўпроқ Шимолий Африка, яъни Тунис, Марокаш ва Миср каби терма жамоаларга ўхшатиш мумкин. Ушбу мусобақа орқали терма жамоа таркибини ўзим учун танлаб олдим ва қайси футболчилар муносиб, қайсилари терма жамоа даражасида эмаслиги бўйича фикрга эга бўлдим. Лекин бу билан таркиб масаласига сўнгги нуқта қўйилди дегани эмас. Биз бу мусобақа орқали қайси жиҳатларда хатога йўл қўйдик ва қайси жиҳатларда ишлашимиз лозимлиги бўйича ҳам тушунчага эга бўлдик. Асосий мақсадимиз – 1-14 июнь кунлари бўладиган Африка Миллатлар кубоги саралашида муваффақиятли иштирок этиш.
Ўзбекистон Терма ЖамоасиУганда Терма ЖамоасиНавруз КубогиФинал БаҳсиМусобақа ТашкилотиФутбол Тажрибаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар