
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг янги сайланган таркибдаги илк йиғилиши ўтказилди. Унда ЎФА президенти киритган тақдимномага асосан Диёр Имомхўжаев номзоди ташкилот бош директори лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Собиқ футбол шарҳловчиси 2020 йилнинг 25 майидан бери ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.
Эндиликда Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори сифатида фаолият юритади.
Диёр ИмомхўжаевПФЛ бош директориЎзбекистон Профессионал футболянги йиғилишЎФА президентифутбол шарҳловчиси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар