
"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Пахтакор"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:1) матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу биринчи давранинг марказий ўйинларидан бири эди. Ўйин ва натижа ҳақида гапирсам - агар дуранг бўлганида адолатдан бўларди. Биз ҳужумда ўйнамадик. Яхши вазиятлар бўлганди. Афсуски, ҳужумларимиз ўхшамади", - деди Самвел Бабаян.
- Голдан кейин нима учундир "Навбаҳор" олдинга бориш ўрнига, ўйинни ташлаб юборгандек кўринди.
- Бундай бўлмади. Биз вазият яратиб, олдинга боришга уриндик. Барча охиригача ҳаракат қилди.
- Мазмунли, жанговар ўйин кўрдик. Интизомни ушлаб турдингиз. Лекин, нима учун бу ўйин охиригача бўлмади?
- Таянч зонасида қўпол хато бўлди. Ўйин даражасига келадиган бўлсак, бу ОЧЛ даражасидаги баҳс бўлди. "Навбаҳор"да ҳозир жамоа янги. 60-70 фоизга янгиланган. Ўйиндан-ўйингача максимал равишда кучаямиз.
- Ўйиндаги алмаштиришларингиз мағлубиятга таъсир қилди деб ўйлайсизми?
- Йўқ. Бунга жароҳат ҳам сабаб эди. Азим Аҳмедовда жароҳат бор эди. Григалашвилида эса алмаштириш вақти келганди.
- "Навбаҳор" ўйин давомида аниқ ҳужум қилгани йўқ. Лекин жамоа таркиб жиҳатдан яхши. Балки яхшироқ ҳужум бўлганида ғалаба бўларди?
- Биз бугун ўз салоҳиятимизни кўрсата олмадик. Хатолар бўлди. Ҳали буни таҳлил қилиб чиқамиз. Балки ҳаддан зиёд ғалаба қозонишни истаб юборгандирмиз.
- Ўткир Юсуповнинг ўйиндан кейинги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Бу тўғрими?
- Бу вазиятни ҳали кўрмадим.
Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар