14:07 / 03.04.2022
971

"Турон" дарвозабони Польша клубига трансфер қилинди

"Турон" дарвозабони Польша клубига трансфер қилинди
"Турон" футбол клуби ташкил этилганидан буён ҳамиша ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади.
Хусусан турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларига муносиб номзод футболчиларни етказиб бериш, ёш иқтидорли футболчиларни тайёрлаш ва кучли хорижий чемпионатларга трансфер қилиш, миллий чемпионатларимизда жамоанинг муносиб иштирокини таъминлаш каби вазифалар клуб олдидаги асосий вазифалардан саналади.

Ҳозирга қадар жамоанинг бир қатор иқтидорли футболчилари турли ёшдаги терма жамоаларимиз сафига чақирув олиб келаётганликлари бизни беҳад қувонтириб келмоқда.

2017 йил 5 май санасида ташкил этилган "Турон" хориж клубларига илк трансферини амалга оширди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида бир нечта учрашувларни ўтказган, Англиянинг номдор "Брук Хаус" академиясида тажриба ўтаб қайтган истеъдодли дарвозабон Амал Шавкетов эндиликда Европага йўл олади. Ёш посбон Польша чемпионатининг тўртинчи двизиони вакили ҳисобланган "Нарев" клубига трансфер қилинди.

Клуб вакиллари ва барча ўзбекистонлик футбол мухлислари номидан Амал Шавкетовнинг Польша клубидаги фаолиятида омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз", - деб ёзади "Турон" матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Турон" дарвозабони Польша клубига трансфер қилинди