Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
БААда ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни спортимиз учун тарихий санага айланди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Ўзбекистонлик саблячи Зуҳриддин Қодиров ғалаба қозониб, Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк қиличбоз бўлди.
Ўсмирлар тоифасида сабля қуролида баҳс олиб борган вакилимиз Канада, Миср, Венгрия, АҚШ ва финалда Германия вакиллари устидан ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи беллашувда Қодиров Колин Хеткокни 15:13 ҳисобида доғда қолдирди.
Шунингдек, бугун 3 апрель куни мусобақа давомида Самира Шокирова ҳамда Муса Айтмуродов чоракфиналгача етиб борган, аммо бронза медалини нақд қиладиган босқич остонасида уларга бир оз омад етишмади.
Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
Маълумот учун, 2 апрель куни Дубайда старт олган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 10 апрель кунига қадар давом этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди