15:03 / 06.04.2022
907

Шаҳрам Ғиёсов ва унинг рақиби катта жанг олдидан фикр билдирди

Шаҳрам Ғиёсов ва унинг рақиби катта жанг олдидан фикр билдирди
Хабар бериб ўтганимиздек, Шаҳрам Ғиёсов 7 май куни мексикалик Кристиан Гомесга қарши ярим ўрта вазн тоифасида IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Кечанинг асосий жангида россиялик Дмитрий Бивол Сауль Альварес билан жанг ўтказади.

Ғиёсов ва унинг рақиби Гомес ушбу тўқнашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Ушбу оқшомнинг бир қисми сифатида жанг қилишдан фахрланаман. Мен учун Канело ҳам, Бивол ҳам афсонавий чемпионлар, лекин Биволнинг ғалабасига ишонаман. Биз бир жамоадамиз ва у билан бирга машғулотлар олиб бораман.

Ярим ўрта вазнда илк жангимни ўтказишим ҳаётимдаги янги саҳифа бўлади ва умид қиламанки, барча мухлислар учун ўзимни энг яхши даражамни кўрсатаман
," - деди Ғиёсов.

"7 май куни бўлиб ўтадиган жангимда бизни қийин рақиб кутиб турибди, лекин биз жуда қаттиқ тайёргарлик ва машғулот олиб бормоқдамиз. Ўзим учун барчасини олиб чиқаман. Мени қўллаб қувватлаганларга раҳмат айтмоқчиман. Худо хоҳласа биз ғалаба учун келамиз,"- деди унинг рақиби Гомес.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсов ва унинг рақиби катта жанг олдидан фикр билдирди