«Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–201-сон, 11.04.2022 й.) қабул қилинди.
Қарор билан оммавий спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Хусусан, оилавий спорт рағбатлантирилади, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.
2022 йилдан ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган «Ёшлар форуми» доирасида футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.
1-босқичда – кўчалараро маҳалла мусобақалари;
2-босқичда – маҳаллалараро сектор мусобақалари;
3-босқичда – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
4-босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;
5-босқичда – вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.
Ушбу мусобақалар 5 босқичли «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказилади.
2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича 3 босқичли умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади.
Юқоридаги мусобақалар ғолибларини тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмайди ва уларга қуйидаги малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади:
- туман (шаҳар) босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – иккинчи малака тоифаси;
- вилоят босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – биринчи малака тоифаси;
- республика (финал) босқичида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – олий малака тоифаси. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди