15:30 / 14.04.2022
1 366

Ҳикмат Ҳошимовнинг 18 ёшли ўғли Беларусь чемпионатини "ёндирмоқда"

Ҳикмат Ҳошимовнинг 18 ёшли ўғли Беларусь чемпионатини "ёндирмоқда"
Ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ" сафида кўплаб голлар ураётганидан хабарингиз бор. Аммо ушбу клуб сафида яна уч нафар ҳамюртимиз ўйнаётганиданчи? Бири Самарқанднинг "Динамо" клубининг етакчиси бўлган Шоҳруҳ Абдураҳмонов. Иккинчиси 2004 йилда туғилган ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов. Учинчиси "Бунёдкор"дан Минскка кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Аббосбек Жумақулов.

Эътиборингизни 18 ёшли Абдуқодир Ҳусановга қаратмоқчиман. 2004 йилнинг 29 февраль санасида таваллуд топган Абдуқодир "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Ўзбекистон Суперлигасида ўйнамай, легионерга айлана олган футболчи бугунги кунга келиб "Энергетик"нинг асосий марказий ҳимоячиси бўлиб улгурди. Абдуқодир Бекободнинг "Металлург" клуби афсоналаридан бири бўлган Ҳикмат Ҳошимовнинг фарзанди ҳисобланади.

Instat маълумотларига кўра, Ҳусанов 3та ўйинда ўртача 205 баллга эга бўлган. У ҳар бир баҳсда ўртача 45та пас берган ва бу пасларнинг аниқлиги 81 фоизни ташкил этган. Албатта хатолари ҳам бор: ўртача битта ўйинда 4 марта тўп йўқотган. Учта турда Абдуқодир 35 марта рақиблардан тўпни олиб қўйган (ўртача бир ўйинда 12 марта). Курашларнинг 67 фоизида ғолиб чиққан. Ҳар ўйинда ўртача 7 мартадан ҳаводаги курашда қатнашган ва 76 фоизида рақиблардан устунликка эришган.

Учта турдан сўнг 205 баллга эга бўлган Абдуқодир жамоасининг энг яхши тўртинчи футболчиси бўлиб турибди. Ундан олдинда Бобир Абдихолиқов (225), Роман Папарига (219) ва Шоҳруҳ Абдураҳмонов (210) бормоқда.

Қуйидаги видеода Абдуқодирнинг 1-турда "Витебск" билан ўйиндаги ҳаракатларини томоша қилиш мумкин. 18 ёшли футболчининг хориж чемпионатидаги дебют учрашуви мана шундай ўтди.

Энди эслаб кўрингчи, Сиз 18 ёшда қаерда эдингиз?

Муаллиф: Narzulla Saydullayev

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳикмат Ҳошимовнинг 18 ёшли ўғли Беларусь чемпионатини "ёндирмоқда"