23:45 / 18.04.2022
771

Никола Лазаревич: "Футболчиларимизга балки мотивация етишмагандир"

Никола Лазаревич: "Футболчиларимизга балки мотивация етишмагандир"
“Қизилқум” клуби бугун Ўзбекистон Сoca-Cola Кубоги 3-турида “Динамо”га қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди ва “Қизилқум” кейинги босқичга чиқди. Ўйиндан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаервич ўйин борасидаги таассуротларини очиқлади.

- Биринчи навбатда “Динамо” жамоасини курашларга бой ўйин кўрсатгани билан табриклайман. Уларни таркиби ўзгарган. Иқтидорли ёшлари бор, охиригача курашишди.

Ўзимни жамоамга келадиган бўлсак, ҳаммаси яхши кечди, ўйиндан қониқдим. Футболчиларим кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Кўплаб имкониятларни яратдик. Фақат фойдалана олмадик. Нимага бундай бўлганини ўйинни қайта кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз.

Футболчиларимизда “Динамо” таркибини ўзгартирганини кўриб, балки мотивация етишмагандир, аммо рақиб ҳурматга лойиқ
, - деди Лазаревич.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Никола Лазаревич: "Футболчиларимизга балки мотивация етишмагандир"