Apple раҳбари ходимларни тик туриб ишлашга мажбур қилишини маълум қилди

  • Технология
  • 14-06-2018, 23:50
  • 500
  • Apple раҳбари ходимларни тик туриб ишлашга мажбур қилишини маълум қилди
    Apple раҳбари Тим Кук яқинда берган интервьюсида компаниянинг янги бош қароргоҳи Apple Park’даги ишчи муҳит ҳақида янги тафсилотларни ошкор қилди.

    Кукнинг айтишича, компаниянинг барча ходимлари туриб ишлаш учун мўлжалланган махсус столлар олган. Кук узоқ ўтиришнинг хавфли эканини таъкидлаган ҳолда, бир шифокорнинг “ўтирганча ўтказиладиган турмуш тарзи – бу янги саратон” деган сўзларини келтириб ўтган. Унинг таъкидлашича, агар муайян вақт туриб, кейин эса ўтириб ишланса ва шу тариқа давом эттирилса, бу турмуш тарзи учун фойдалироқ бўлар экан.

    Столларни махсус пульт ёрдамида “туриб ишлаш” ҳолатидан “ўтириб ишлаш” ҳолатига ўтказиш мумкин. Кукнинг таъкидлашича, бундай столлар қурилишига 5 млрд доллардан кўпроқ пул сарфланган бош қароргоҳнинг ўзига хос жиҳатларидан биридир.

    » » Apple раҳбари ходимларни тик туриб ишлашга мажбур қилишини маълум қилди
    Яндекс.Метрика