1 108
Илон Маск Binance, Эллисон ва шаҳзода Ал-Валидни 44 миллиард долларлик Twitter келишувига қўшди
Фото: Getty Images
Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича 44 млрд долларлик таклифига ўндан ортиқ янги шахслар ва инвестиция фирмаларини қўшди, деб ёзади Forbes.
Уларнинг таркибида, Oracle асосчиси Ларри Эллисон, Саудия Арабистони шаҳзодаси Ал-Валид ва Хитой криптовалюта биржаси Binance ҳам бор.
Маск инвесторлар гуруҳидан 7,1 млрд долларлик капитал мажбуриятларини олди, бу эса шартномани молиялаштиришда унинг шахсий бойлигидаги тангликни камайтиради.
Ушбу янги қўшма инвесторлар билан Маск олиши керак бўлган қарз қиймати камаяди. Бу ўз навбатида Tesla акцияларининг юқори нархига боғлиқ.
Маск Twitter асосчиси ва собиқ бош директори Жек Дорси билан музокараларни давом эттирмоқда. Дорси директорлар кенгаши аъзоси бўлиб қолади, эҳтимол Маскнинг таклифида ҳам иштирок этиши мумкин.
Янги акциядорлик мажбуриятларида иштирок этадиган бошқа таниқли фирмалар ва одамлар Fidelity, Brookfield, Қатар суверен жамғармаси, Draper Fisher Jurvetson, Andreessen Horowitz ва Sequoia’лар ҳисобланади.
Twitter оммавий платформа сифатида катта салоҳиятга эга бўлса-да, у ботлардан тортиб, цензурагача бўлган бир қатор мураккаб муаммолардан азият чекмоқда. Оммавий компаниянинг фақат реклама бизнес моделига таяниши буларнинг барчасини янада кучайтиради, — деб ёзди Бен Ҳороwитз Twitter’да.
Энг катта акциядорлик мажбурияти Эллисоннинг 1 млрд долларидир, ундан кейин Sequoia (800 млн доллар), VyCapital технологик фирмаси (700 млн доллар) ва Binance (500 млн доллар) ҳисобланади.
Дастлаб бир акция учун 54,2 долларлик таклифга қарши чиққан Ал-Валид ўзининг 35 млн Twitter акциясини Маск учун инвестиция қилади. Бу Twitter’нинг ҳозирги акциялари нархида тахминан 1,7 млрд долларга тенг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда