date
views 1 432

Ўзбекистонда TikTok ва Twitter блокдан чиқарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда TikTok ва Twitter блокдан чиқарилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 2021 йил ёзида TikTok, Twitter, Skype, WeChat ва Вконтакте тармоқларига чеклов қўйилганди. Чекловга мазкур тармоқлар Ўзбекистон фуқароларининг шахсига оид маълумотларни Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақламаётгани сабаб бўлган. 2021 йил 16 апрелдан кучга кирган қонунда шундай талаб белгиланганди.

Бу қарор ижтимоий тармоқлар фаоллари томонидан тинимсиз танқидларга учраб келаётган бўлса-да, блок ҳамон очилмай қолмоқда.

Маълумот учун, айни вақтда АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация АҚШда бўлиб турибди ва Силикон водийсидаги йирик IT-компаниялар билан музокаралар ўтказмоқда.

Бундан аввалроқ расмийлар Конституцияга ҳар ким интернетдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини киритиш кераклигини айтишганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда TikTok ва Twitter блокдан чиқарилиши кутилмоқда