Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди, деб хабар бермоқда Норма.
Қоидалар президентнинг 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Низомда қуйидагилар белгиланган:
- мижозлар билан муносабатларни ўрнатиш тартиби;
- крипто-активлар савдоларини ташкил этиш тартиби;
- мижозлар билан воситачилик муносабатлари асосида битимлар тузиш тартиби;
- крипто-биржада ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш тартиби;
- клиринг хизмати кўрсатишни тўхтатиш.
Крипто-биржа мижозларининг пул маблағлари ва крипто-активлари крипто-биржанинг пул маблағлари ва крипто-активларидан алоҳида ҳисобга олинади ва сақланади. Савдолар иштирокчилари мажбурий идентификациядан ўтказилганидан сўнг уларга крипто-биржа электрон платформаси орқали операцияларни амалга оширишга рухсат берилади.
Крипто-биржа крипто-активлар савдолари билан боғлиқ битимлар устидан доимий назоратни амалга оширади. Крипто-биржа томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларнинг бузилганлиги аниқланганда, уларни тўхтатиш ҳамда келгусида қайтарилмаслиги бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Ўзбекистон резидентлари крипто-биржанинг электрон платформасида:
- крипто-активлар билан крипто-биржада крипто-активлар савдоларининг барча турларини миллий валютада, жумладан крипто-активларни тўғридан-тўғри савдолар майдончасида сотиш ва сотиб олишга қаратилган битимларни амалга ошириш;
- Ўзбекистон норезидентлари билан фақатгина крипто-активларни сотишга доир операцияларни хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқига эга;
- сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ҳуқуқига эга ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилиги ҳисобланади.
Ўзбекистон резидентлари томонидан ўзаро ўзгармас токенларни хорижий крипто-биржалар ва платформаларда айирбошланганлиги натижасида қабул қилинган крипто-активлар ўрнатилган тартибда Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерларининг электрон платформаларида сотилади.
Крипто-биржаларда барқарор токенларни чиқариш ва чиқаришни рўйхатга олиш, токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш мақсадида таъминланмаган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва муомалага киритиш тақиқланади. Крипто-биржа мижозлар билан муносабатларни шартнома асосида ўрнатади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15 августдан кучга кирди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)