Сентябрь ойи бошида Apple компанияси узоқ кутилган iPhone 14 смартфонларини тақдим қилди. «Дарё» нашри ўртача ҳар бир ўзбекистонлик янги iPhone олиши учун неча кун ишлаши кераклигини ҳисоблаб чиқди.
Apple расмий сайтида iPhone 14 Pro нархи 999 доллардан бошланади. Ўзбекистонда эса бу нарх янада юқори бўлиши кутилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3,54 млн сўмни ташкил қилган.
Демак ўртача маош оладиган ўзбекистонлик дам олиш кунлари билан ҳисоблаганда бир кунда 118 минг сўм топади.
Марказий банкка кўра, 14 сентябрь бўйича сўмга нисбатан доллар курси 10 940 сўмни ташкил қилади. iPhone 14 Pro смартфонининг расмий нархи 999 доллар — 10,9 млн сўм бўлади.
Юқоридаги рақамларга кўра қилинган ҳисоб-китоблар ўртача маош оладиган ўзбекистонлик iPhone 14 Pro олиши учун 92,6 кун ишлаши кераклигини кўрсатди.
«Picodi.com» порталидаги маълумотларга кўра, iPhone 14 Pro сотиб олиш учун ўртача маош оладиган туркиялик 146,7 кун, филиппинлик 90,9 кун, бразилиялик 74,2 кун ишлаши керак бўлади.
Швейцарияда бу кўрсаткич 4,6 кунни ташкил қилса, АҚШда 5,7 кунга, Россияда эса 39,7 кунга тенг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди