Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Унга кўра, Ўзбекистонда майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланади.
Шунга кўра, йиғимлар БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
➖ майнинг фаолияти учун – БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм);
➖ хизматлар провайдерлари бўйича:
- крипто-биржа фаолияти учун – БҲМнинг 400 баравари (120 млн сўм);
- майнинг-пул фаолияти учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм);
- крипто-депозитарий фаолияти учун – БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм);
- крипто-дўкон фаолияти учун – БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм).
Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди