date

Apple ва SAP iPhone ва iPad’ни бизнес юритиш қурилмасига айлантиради

Apple ва SAP iPhone ва iPad’ни бизнес юритиш қурилмасига айлантиради

Американинг Apple компанияси тадбиркорларнинг iPhone ва iPad маҳсулотларига бўлган муносабатини ўзгартириш ниятида. У Германиянинг SAP компанияси билан ҳамкорликда iOS негизида ишлайдиган бир нечта корпоратив мобил иловалар ҳамда бошқа компаниялар фойдаланиши учун махсус дастурлар ишлаб чиқаришни режалаштираяпти. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Шунга кўра, Apple бизнес олами учун дастур ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлган немис фирмаси билан ҳамкорликка эришган.

Компаниялар иловалар ишлаб чиқаришни қулайлаштирувчи янги SAP HANA Cloud Platform тўплами устида ишламоқда. У бошқа компаниялар, дизайнерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг iPhone ва iPad учун iOS иловаларини яратишини қулайлаштиради.

Бундан ташқари, йил охиригача SAP махсус курс ва тренинглар ўтказади, шу билан бирга iOS негизида ишлайдиган мобил қурилмалар учун бир нечта корпоратив иловаларини ишлаб чиқаради. Масалан, шифокорлар беморларининг аҳволи хусусида телефонларида маълумотларни олиш имконига эга бўлади.

Айтиш жоизки, SAP корпоратив иловалар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияси ҳисобланади. Жаҳон корпоратив тизимидаги амалиётларнинг 76 фоизи мазкур компания орқали ўтади. Янги ишланмалар натижасида SAP нинг 2,5 млн. дан ортиқ мижозларига iOS негизида мобил иловалари ишлаб чиқариш имкони берилади.

Financial Times газетаси ушбу ҳамкорликни Apple компаниясининг iPhone ва iPad қурилмаларини катта миқдордаги бизнес иловалари манбаига айлантириш истаги билан изоҳламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple ва SAP iPhone ва iPad’ни бизнес юритиш қурилмасига айлантиради