07:11 / 28.02.2023
143

Lenovo катталашадиган экранли ноутбукни намойиш этди

Lenovo катталашадиган экранли ноутбукни намойиш этди

Lenovo компанияси MWC 2023 кўргазмасида қизиқарли концептуал ноутбукни намойиш этди. Оддий режимда бу 12,7 дюймли 4:3 нисбатли дисплейга эга стандарт ThinkBook ультрабуки.

Бироқ, агар корпуснинг ўнг томонидаги кичик тугма босилса, дисплей бўйига катталаша бошлайди. Ушбу механизм том маънода экран панелини клавиатура остидан тортиб олади.

Журналистларнинг таъкидлашича, ҳажмни ошириш жараёни анча секин. Тўлиқ очиш 10 сониядан кўпроқ вақтни олади ва у 8:9 нисбатли 15,3 дюймли дисплейга айланади.

Панелнинг ўзи Sharp компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Механизмнинг ресурси 20-30 минг циклни ташкил қилади.

Lenovo бундай ғайритабиий дисплей офис ходимлари учун ҳам, дастурчилар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Бу электрон жадвалнинг каттароқ массивини ёки кўпроқ код қаторларини кўриш имконини беради.

Ҳозирча бу технология лойиҳа босқичида холос. Панелни очиш жараёнининг секинлиги ва экраннинг кичик бурмаси борлиги шундан далолат берадики, бундай ноутбук яқин орада ишлаб чиқарилмайди. Шунга қарамай, Lenovo ноутбук саноатининг келажагини ана шундай катталашадиган экранларда кўрмоқда ва уларни янада ривожлантиришни режалаштирмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Lenovo катталашадиган экранли ноутбукни намойиш этди