Америкалик ютюбер Меттю Бим дунёдаги энг катта iPhone’ни яратиб, рекорд ўрнатди. Аввалги рекорд 2020 йилда баландлиги 1,8 метр ва оғирлиги тахминан 136 кг бўлган iPhone’ни яратган ютюбер ZHC’га тегишли эди. iPhone’нинг ҳажми катталигига қарамай, ундан оддий смартфон сифатида фойдаланиш мумкин бўлган.
Меттю Бим барча элементларнинг жойлашувини имкон қадар ҳақиқий iPhone 14 Pro’га ўхшатишга ҳаракат қилган ва ҳар бир тугма ва мосламаларни функсионал равишда ишлаб чиққан. Унинг корпуси ҳам оддий iPhone’никига ўхшайди: гаджетнинг орқа панели шишадан, рамкаси сайқалланган металлдан қилинган. iPhone’да олма логотипи ҳам мавжуд.
Гаджетнинг олд томонига тасвирни кўрсатиш учун телевизор ўрнатилган (диагонали кўрсатилмаган), унга сенсорли бошқарувни амалга ошириш учун сенсорли экран қўйилган. Ушбу смартфондан бемалол фойдаланиш мумкин: у Safari’дан фойдаланиш, хабарлар жўнатиш, олд камера билан суратга олиш ва ҳатто FaceTime қўнғироқларини амалга ошириш имконини беради.
Смартфонда икки кун давомида Нью-Йоркдаги топшириқлар рўйхати бажарилган. iPhone метрога чиқиш, Apple Pay’дан фойдаланган ҳолда харидлар учун тўловни амалга ошириш, меҳмонхонани брон қилиш ва унда жойлашишга ёрдам бериш, эрталабки югуришга уйғотиш, шунингдек, машҳур техноблогер МКBHD’дан изоҳ олиш керак эди. Гаджет 10 балли баҳолаш тизимидан 8 балл олди – МКBHD гигант iPhone’да Siri ишласа, 9 балл олишини қайд этган.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг