23:13 / 15.09.2023
234

iPhone 15 Pro сотиб олиш учун ким қанча ишлаши кераклиги ҳисоблаб кўрилди

iPhone 15 Pro сотиб олиш учун ким қанча ишлаши кераклиги ҳисоблаб кўрилди

Россиянинг Picodi нашри таҳлилчилари iPhone 15 Pro смартфони минтақавий нархларини турли ҳудудлардаги ўртача иш ҳақи билан таққослаб кўришди. Натижада, ушбу мамлакатлар аҳолиси янги смартфон учун қанча кун ишлаши кераклигини аниқлашди.

Аввалроқ, iPhone 15 Pro нархи 999 доллардан бошланиши эълон қилинганди.

Тадқиқотга кўра, Apple компаниясининг янги смартфонини сотиб олиш учун туркияликлар 124 кун ишлаши лозим бўлади. Филиппин аҳолиси бунга 80 кунлик, бразилияликлар эса 67 кунлик маошини сарфлашига тўғри келади. Россияда бу кўрсаткич 47 кунга яқин. Хитой аҳолиси 24 кун меҳнат қилиши лозим.

Фото: Picodi

Ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич янада кичикроқ: янги iPhone 15 Pro сотиб олиш учун японияликлар 13 кун, германияликлар 10 кун, сингапурликлар ва австралияликлар 7 кун сарфлайди.

АҚШ аҳолиси Apple компаниясининг янги смартфонини сотиб олиш учун 6 кун меҳнат қиладиган бўлса, Швейцария аҳолиси атиги 5 кун ишлаши кифоя.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 15 Pro сотиб олиш учун ким қанча ишлаши кераклиги ҳисоблаб кўрилди