08:26 / 28.10.2023
144

Абонент қандай қилиб рақамини ўзгартирмаган ҳолда компанияни алмаштириши мумкин?

Абонент қандай қилиб рақамини ўзгартирмаган ҳолда компанияни алмаштириши мумкин?

27 октябрь куни Uzbekistan—2023 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Ўзбекистон мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (МNP) ишга туширилди.

Рақамли технологиялар вазирлиги мутахассиси Баҳром Зиёевнинг “Дарё”га изоҳ беришича, операторни ўзгартирмоқчи бўлган фуқаро оператор офисларига борган ҳолда ариза топширади.

“Ариза оператор томонидан ўрганилади. Яъни оператор эски операторга сўров юборади. Бунда абонентнинг қарздорлиги, маълумотлар тўғри кўрсатилгани текширилади. Агар ижобий хулоса берилса, фуқаро ўзи истаган мобил операторга ўтиб кетиш имкони бўлади”, — деди Баҳром Зиёев.

Шартлари:

  • мобил оператор офисига фуқаронинг ўзи бориши;
  • паспортни олиб бориши;
  • қайси рақамни ўзгартирмоқчилигини айтиши.

Мутахассисининг қўшимча қилишича, мобил оператор ўзгараётганда тўловларни хизмат кўрсатувчи компания ўзи белгилайди

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Beeline, Mobi.uz, Ucell, Uztelecom, Humans каби 5 та мобил алоқа оператори фаолият кўрсатади. Улар томонидан мижозларга мобил алоқа хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Агар хизматдан фойдаланиб, мобил алоқа оператори ўзгартирилса, кўчирилган рақамлар ўз шаклини ва кўринишини сақлаб қолади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Абонент қандай қилиб рақамини ўзгартирмаган ҳолда компанияни алмаштириши мумкин?