23:18 / 29.11.2023
125

Криптобиржани реклама қилгани учун Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди

Криптобиржани реклама қилгани учун Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди

"Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди. Бунга португалиялик ҳужумчининг Binance криптобиржасини реклама қилгани сабаб бўлган.

Маълумот учун, Binance криптобиржаси мунтазам равишда регистрация қилинмаган қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланиб келган. АҚШ ҳукумати қўйган айбловлардан сўнг, компания ўз айбига иқрор бўлган ва 4.3 млрд долларлик жаримани тўлашга рози бўлган.

Роналдуни судга берганлар эса футболчи биржа ноқонуний қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланишидан хабардор бўлиши керак эди деб ҳисобламоқдалар. Бундан ташқари, Роналдуда сармоя киритиш бўйича улкан тажриба бўлган ва у ушбу масалада тажрибали консультантларнинг хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга эди. Арздорлар Роналдудан келтирилган зарарни қоплашни талаб қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ва Binance Holdings компанияси 2022 йилнинг ёзидан бери NFT сферасида ҳамкорлик қилиб келишади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Криптобиржани реклама қилгани учун Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди